Бугун 16 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

28–30 июль кунлари Нью-Йоркдаги БМТ қароргоҳида Фаластин бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади

28–30 июль кунлари Нью-Йоркдаги БМТ қароргоҳида Фаластин бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади

БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида 28–30 июль кунлари Фаластин муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш ва икки давлатли ечим масалаларига бағишланган халқаро конференция ўтказилади.

Ушбу юқори даражадаги анжуманга Франция ва Саудия Арабистонининг БМТдаги доимий вакилликлари ҳамраислик қилади ва барча БМТ аъзо давлатларига расмий таклифномалар юборилган.

«Фаластин муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш ва икки давлат асосидаги ечимни муҳокама қилишга бағишланган халқаро конференция 28–30 июль кунлари бўлиб ўтади», — дейилади юборилган расмий мактубда.

Бу конференция БМТ Бош Ассамблеясининг резолюцияси билан ташкил этилган ва аввалроқ 17–20 июнь кунлари ўтказилиши режалаштирилган эди. Аммо 13 июнь куни Исроил томонидан Эронга қилинган ҳарбий ҳужум сабабли анжуман кейинги муддатга кўчирилган.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, анжуманда халқаро ҳамжамиятнинг масъулияти, тинчлик жараёнлари ва мустақил Фаластин давлатини ташкил этиш масалалари марказий ўринда бўлади.

Киритилди: 19:21 12.07.2025. Ўқилди: 693 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!