Виртц "Бавария" билан шартнома муддати давомида 100 млн евродан кўпроқ маош олиши мумкин.
Принципиал келишув доирасида Флориан Вирц 5 йиллик шартнома бўйича йилига 20-25 млн евро маош олади, деб хабар бермоқда журналист Флориан Плеттенберг.
Аммо "Бавария" ва "Байер" ўртасида ҳали расмий музокаралар ўтказилгани йўқ. Бундан ташқари, ярим ҳимоячи ҳали клубга кетиш истагини билдиргани йўқ.
Виртц ва "Бавария" ўртасидаги келишув шу ёзда ёки 2026 йилда кучга киради.