24 сентябрь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қуруқ ва нисбатан салқин об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Фарғона водийси ҳамда тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.
"Ўзгидромет" маълумотига кўра, Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 15-17, кундузи 28-30 даража атрофида бўлади. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади.
Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво прогноз қилинган. Тунда ҳарорат 12-18 даража, кундуз куни эса 25-30 даражани ташкил этади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам кун давомида ёмғир кутилмайди. Бу ҳудудларда ҳаво кечаси 13-18, кундузи 25-30 даражагача исийди.
Энг юқори ҳарорат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилади. Жанубий ҳудудларда кундузи ҳаво 30-35 даражагача кўтарилиши мумкин. Кечаси эса 13-18 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида вазият бироз бошқача. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кундузи 25-30, кечаси 13-18 даражани ташкил қилади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳам ёмғир ва момақалдироқ прогноз қилинган. Шамол тезлиги айрим жойларда секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Бу ҳудудларда кечаси 10-15, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.