24 март куни Украина делегацияси Саудия Арабистонида АҚШ вакиллари билан учрашади, шундан сўнг америкаликлар россияликлар билан музокаралар ўтказади, деди Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг баёнотида.
◾️ Сулҳ энергетика объектларини, шунингдек, бошқа турдаги фуқаролик инфратузилмасини ҳам ўз ичига олади. Биз фуқаролик инфратузилмаси объектлари рўйхатини тайёрлаймиз;
◾️ Украинадаги барча атом электр станциялари украин халқига тегишли. Агар америкаликлар уларни россияликлардан олиб, модернизация қилишни режалаштирса, бу масалани муҳокама қилишимиз мумкин. Аммо АЭСларимизни бошқаларнинг эгалигига ўтказиш ҳақида муҳокамалар кетмаяпти;
◾️ Санкциялар Россия ўз қўшинларини бизнинг юртимиздан батамом олиб чиқмагунча ва тажовузи туфайли етказилган зарарни қопламагунча кучда қолиши керак;
◾️ Биз Украинанинг NATO'га аъзо бўлиши кўплаб муаммоларни ҳал қилади деб ҳисоблаймиз. Афсуски, бугунги кунда NATO'нинг асосий иттифоқчиси бўлган АҚШ Украинани алянсга қўшилишини қўллаб-қувватламайди;
◾️ Венгрия бош вазири Виктор Орбан Украинанинг Евроиттифоққа қўшилишига қаршилик қилмоқда. Агар биргина шахс бутун қитъа учун муҳим бўлган ёки аллақачон келишилган қарорларни блокласа, бу бутунлай антиевропача ҳаракат ҳисобланади.