24 июль куни АҚШ, Исроил ва Суриянинг юқори мартабали вакиллари Сурия жанубидаги хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиш учун учрашади.
Axios нашрининг хабар беришича, музокараларга АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили Том Барак раислик қилади.
Бу яқинда минтақадаги кескинлашув ва Исроилнинг Дамашққа берган зарбаларидан кейинги илк учрашув бўлади. Асосий эътибор Сурия жанубидаги хавфсизлик чораларига, шунингдек, кейинги инқирозларга йўл қўймаслик учун давлатлар ўртасидаги мувофиқлаштиришни кучайтиришга қаратилади, дея қайд этади портал.
Унинг маълумотларига кўра, учрашув қаерда бўлиши ҳозирча ошкор этилмаган. Аввалроқ Бокуда Исроил миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Цахи Ханегби ва Сурия ташқи ишлар вазири Асаад аш-Шибоний ўртасида музокаралар бўлиб ўтган эди.