Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

216 млн. сўмлик кредит қарзини ундириш учун қидирувдаги автомашина ушланди

216 млн. сўмлик кредит қарзини ундириш учун қидирувдаги автомашина ушланди

Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилояти бошқармаси Қидирув шўъбаси ҳамда ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган «АВТОКОН» тадбири доирасида кредит қарздорлиги бўйича қидирувда бўлган автотранспорт воситаси аниқланди.

Тадбир давомида банк фойдасига 216 миллион сўм миқдорида кредит қарзи мавжуд бўлганлиги сабабли қидирувга берилган автотранспорт воситаси белгиланган тартибда ушланди.

Аниқланган автотранспорт воситаси ижро ҳаракатларини таъминлаш мақсадида жарима майдонига жойлаштирилди. Мазкур чора кредит қарздорлигини ундириш ва ижро ҳужжати талабларини таъминлашга қаратилган.

Бюро томонидан банклар фойдасига ундирувлар бўйича қарздорларнинг мол-мулкини аниқлаш, қидирувдаги автотранспорт воситаларини топиш ҳамда қонунчиликда белгиланган мажбурий ижро чораларини қўллаш ишлари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда изчил давом эттирилмоқда.

Киритилди: 16:36 16.09.2026. Ўқилди: 892 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!