Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

21 сентябрдан буён 200 мингдан зиёд россияликлар Қозоғистонга кириб келган

21 сентябрдан буён 200 мингдан зиёд россияликлар Қозоғистонга кириб келган

Қозоғистонга 21 сентябрдан буён 200 мингдан зиёд россияликлар келган, мамлакатдан чиқиб кетганлар сони 147 минг кишини ташкил этди, дейилади республика ички ишлар вазири Марат Ахметжанов берган хабарда.

"Бугунгача 200 мингдан зиёд Россия фуқароси Қозоғистонга келди, 147 мингдан зиёд киши мамлакатдан чиқиб кетган", - деди Ахметжанов сешанба куни журналистлар билан учрашувда. Унинг изоҳ беришича, гап 21 сентябрдан кейинги давр ҳақида бормоқда.

Ички ишлар вазирининг аниқлик киритишича, ушбу вақт ичида Қозоғистондан етти нафар Россия фуқароси депорт қилинган. "Уларнинг уч нафари чегарани ноқонуний кесиб ўтган ва тўрт нафари майда безорилик қилган", - деди Ахметжанов РИА Новости берган саволларга жавоб берар экан.

21 сентябрь куни Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинди. РФ мудофаа вазири Сергей Шойгунинг таъкидлашича, сафарбарлик Украина билан туташ бўлган минг километр узунликдаги чегараларни назорат қилиш учун амалга оширилмоқда. Сафарбарлик жами 300 минг захирадагиларни ҳарбий хизматга чақиришни кўзда тутади. 

Киритилди: 18:18 04.10.2022. Ўқилди: 1844 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!