Бугун 25 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

2050 йилга бориб, 1,2 миллиард одам иқлим ўзгариши сабабли ўз уйини тарк этади

2050 йилга бориб, 1,2 миллиард одам иқлим ўзгариши сабабли ўз уйини тарк этади


«Тезлик билан ўзгариб бораётган дунёда ҳар бир инсон, ҳамма жойда керакли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш учун биргаликда ҳаракат қилишимиз жуда муҳим», деди ЖССТ раҳбари.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус 2050 йилга бориб, иқлим билан боғлиқ ҳодисалар туфайли 1,2 миллиардгача одам ўз уйини тарк этишга мажбур бўлиши мумкинлигини таъкидлади. ЖССТ раҳбари Х ижтимоий тармоғида иқлим ўзгариши оқибатлари ҳақида ўз хавотирини билдирди.

Гебреесус иқлим инқирози, биринчи навбатда, одамлар саломатлигига, айниқса, мигрантларга таъсир қилишини таъкидлади.

«Шу сабабли, биз мигрантлар саломатлигини Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича 29-сонли конвенция иштирокчилари конференциясида ва келажакдаги CОPларда декларацияга киритишни талаб қиламиз. Тез ўзгариб бораётган дунёда ҳар бир инсон, ҳамма жойда керакли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятига эга бўлишини таъминлаш учун биргаликда ҳаракат қилишимиз жуда муҳим», — деди Гебреесус нашрда.


Киритилди: Бугун 06:44. Ўқилди: 317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!