Жорий йил 19 ноябр куни Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида уй-жой ва ипотека бозорини барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.
Фармон билан, 2040 йилга қадар ҳар йили қурилаётган уй-жойлар сонини икки бараварга ошириб, 421 мингтага олиб чиқиш, ипотека кредити портфелини 10 баравардан ортиқ кўпайтирган ҳолда 56,7 млрд АҚШ долларига етказиш белгиланган.
Ҳужжат билан уй-жой соҳасини барқарор ва мувозанатли ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишлари белгиланди.
Жумладан, аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш ва «Янги Ўзбекистон» массивларини барпо этиш ишларини изчил давом эттирган ҳолда уй-жой фондида замонавий уй-жойлар улушини 2040 йилга қадар 50 фоизга етказиш ҳамда уй-жой бозорига банк молияси ва институционал инвесторлар маблағларини, шу жумладан, ипотека кредитидан фойдаланган ҳолда жалб этиш каби йўналишлар белгиланди.
Фармонга мувофиқ:
Қайд этилишича, Асосий йўналишлар урбанизация, уй-жой ва ипотека бозорини 2040 йилгача ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишнинг асоси бўлиб, ушбу соҳада ишлаб чиқиладиган барча янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар унга мувофиқ бўлиши лозим.