Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

"2035 йил жуда кеч": Дания бош вазири НАТОни мудофаа харажатларини тезроқ оширишга чақирди

"2035 йил жуда кеч": Дания бош вазири НАТОни мудофаа харажатларини тезроқ оширишга чақирди

НАТО мамлакатлари мудофаа харажатларини ЯИМнинг 3,5 фоизи даражасига 2035 йилгача эмас, балки 2030 йилгача етказишлари зарур.

Бу ҳақда Дания бош вазири Метте Фредериксен 62-Мюнхен хавфсизлик конференциясида маълум қилди, деб хабар бермоқда "РИА Новости".

"Менимча, биз келишиб олган 3,5 фоизлик кўрсаткич, афсуски, 2035 йилгача белгиланган ва бу жуда кеч. Менинг фикримча, 3,5 фоизга 2030 йилдан кечиктирмай эришиш керак. Ва эҳтимол, бу ҳам етарли бўлмас", — деди у.

Киритилди: 23:44 14.02.2026. Ўқилди: 1015 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!