Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

2028 йилги Олимпиаданинг расмий ўйинлар тақвими эълон қилинди

2028 йилги Олимпиаданинг расмий ўйинлар тақвими эълон қилинди

LA28 Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси кунлар бўйича мусобақаларнинг тўлиқ тақвимини расман эълон қилди.

Олимпиада 2028 йилнинг 14-30 июль кунлари бўлиб ўтади, бироқ биринчи спорт тадбирлари 12 июлда бошланади.

2028 йилги Олимпиаданинг асосий саналари:

  • 12-13 июль (Олимпиададан олдинги кунлар) – Футбол, регби-7, чим устида хоккей, гандбол, сув полоси ва крикет бўйича дастлабки ўйинлар бошланади.
  • 14 июль – очилиш маросими бир вақтнинг ўзида иккита аренада: Los Angeles Memorial Coliseum ва SoFi Stadium.
  • 15 июль – медаллар ўйинлари бошланди. Биринчи олтин медаль триатлонда берилади.
  • 29 июль – Ўйинларнинг энг воқеаларга бой куни, тахминан 35 та финал ўтказилиши режалаштирилган.
  • 30 июль – Coliseumда ёпилиш маросими ва баскетбол, гандбол, сув полоси ва бошқа жамоавий спорт турлари бўйича финаллар.

Тўлиқ жадвал билан расмий веб-сайтда танишишингиз мумкин. Унда кун бўйи барча 32 спорт тури, жумладан, ўтказиладиган жойлар, саралаш саналари ва финаллар куни кўрсатиб ўтилган.

Киритилди: 22:05 15.07.2025. Ўқилди: 560 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!