Шу муносабат билан барча раҳбарларга эҳтимолий хатарларни ҳисобга олган ҳолда ички захираларни сафарбар қилишга тайёр туриш топширилди.
Қайд этилишича, барча тармоқ ва ҳудудларга «ақл марказлари» бириктирилган бўлиб, эндиликда Иқтисодий кенгаш ҳамда тўққиз йўналиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилади. Улар 15 августга қадар тармоқ ва ҳудудлар кесимида илмий асосланган таклифларни тайёрлайди.
Президент 2027 йил учун макроиқтисодий параметрлар, бюджет, инвестиция ва экспорт дастурлари мутлақо янги ёндашув – «сафарбарлик сценарийси» асосида ишлаб чиқилиши кераклигини таъкидлади.