Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

2027 йил 1 январдан пенсия ва ғазначилик бўлимлари тугатилади

2027 йил 1 январдан пенсия ва ғазначилик бўлимлари тугатилади

Президентнинг “Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ҳамда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасида замонавий хизматларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2027 йил 1 январдан бошлаб Ғазначилик хизмати қўмитаси ва Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари фаолияти тўхтатилади.

Мазкур ўзгариш рақамлаштириш жараёнлари орқали амалга оширилади. Шу билан бирга, ҳар бир ҳудудий бошқармада 1–3 нафар ходимдан иборат ихчам хизмат офислари ташкил этилади.

2026 йил 1 декабрдан пенсия тизими қуйидаги автоматлаштирилган хизматларга ўтади:

фуқароларнинг иш стажи ва иш ҳақи ҳақидаги электрон маълумотларга асосланган пенсия миқдорини дастлабки ҳисоблаш имконини берувчи “Менинг пенсиям” онлайн хизмати жорий этилади;

барча пенсия хизматлари проактив, электрон ва интерактив форматларга ўтказилади.

Шунингдек, 2025 йил 1 октябргача пенсия тўловларидан ушлаб қолишлар амалга оширилишидан аввал фуқароларни олдиндан хабардор қилиш тизими жорий этилади.

Киритилди: 23:45 16.07.2025. Ўқилди: 1131 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!