Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

2027 йил 1 майдан хусусий клиникаларда трансплантацияга рухсат берилади

2027 йил 1 майдан хусусий клиникаларда трансплантацияга рухсат берилади

Ўзбекистонда давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун ягона талаблар жорий этилади. Бу президент томонидан имзоланган аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини оширишга қаратилган қарорда белгиланди.

Ҳужжатга кўра, эндиликда мулкчилик шаклидан қатъи назар барча тиббиёт муассасалари фаолияти ягона талаб ва стандартлар асосида назорат қилинади. Қарор тиббий фаолиятни лицензиялаш ва аккредитациялаш тизимини шаффофлаштириш, уни босқичма-босқич халқаро стандартларга мослаштириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини оширишга қаратилган.

Президентнинг тиббиёт соҳасида хусусий секторни қўллаб-қувватлашга қаратилган фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 июлдан:

▪️хусусий клиникалар давлат тиббий суғуртаси доирасида бюджет ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатади;

▪️давлат ва хусусий муассасалар учун ягона базавий нархлар жорий этилади;

▪️аккредитациядан ўтган клиникалар учун айрим рухсат бериш тартиблари соддалаштирилади;

▪️ихтисослаштирилган хизматлар ва жарроҳлик амалиётлари учун йўлланма тизими йўлга қўйилади;
лицензия қоидалари бузилганда фақат тегишли йўналиш фаолияти чекланади;

▪️туғуруқ муассасаларига лаборатория хизматларини аутсорсинг асосида ташкил этишга рухсат берилади.

Шунингдек, 2027 йил 1 майдан нодавлат тиббиёт муассасаларида трансплантация амалиётларини ўтказишга рухсат берилади.

Киритилди: Бугун 15:45. Ўқилди: 222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!