 
        2026 йил 1 январдан бошлаб, Россиянинг бир қатор ҳудудларида мигрантлар учун патент учун тўлов миқдори оширилади. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятлар ва қонунчилик органлари маълум қилди.
Маълумотларга кўра, тўлов миқдори ҳар бир ҳудудда турлича бўлади. Масалан, Тюмен вилоятида патент нархи 22 фоизга оширилиб, 11 471 рубл (тахминан 144 доллар) этиб белгиланмоқда. Камчатка ўлкасининг янги тарифига кўра, тўлов 9 минг рублдан 13 800 рублгача (173 доллар) кўтарилади.
Иркутск вилоятида 2026 йилдан патент ойлик тўлови 12 минг рубл (150 доллар) этиб белгиланади. Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида ҳам бу миқдор 6 минг рублдан 8 минг рублгача (100 доллар) оширилади.
Новосибирск шаҳрида патент нархи 10 860 рублгача кўтарилиб, бу 2025 йилга нисбатан 11 фоизга кўпдир. Маҳаллий ҳокимиятлар бу орқали бюджетга қўшимча 2,5 миллиард рубл тушишини кутмоқда.
Краснодарда патент тўлови қарийб 59 фоизга оширилиб, 27 минг рублга етади. Свердловск вилоятида эса янги тўлов миқдори 9500 рубл этиб белгиланган бўлиб, бу орқали ҳудуд бюджетига 4 миллиард рубл қўшимча даромад кириши кутилмоқда.
Приморье ҳудудида ҳам патент нархи 13 800 рубл этиб белгиланади.
Мутахассислар таъкидлашича, Россияда меҳнат патентлари нархи ҳар йили қайта кўриб чиқилади. Тўлов ҳажми ҳудуднинг иқтисодий даражаси ва иш бозори эҳтиёжларига қараб белгиланади.
Шу билан бирга, патент учун ҳужжат тўплаш жараёни мигрантлар учун тахминан 30 минг рублга тушади. Ойлик тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлар Россия ҳудудидан чиқариб юборилиши мумкин.
 18+ Андижонда 10-синф ўқувчилари тунги клубларда "жавлон" уришмоқда (фото)
                    
                    18+ Андижонда 10-синф ўқувчилари тунги клубларда "жавлон" уришмоқда (фото)
                 "Москва ер юзидан “супуриб ташланади”
                    
                    "Москва ер юзидан “супуриб ташланади”
                 Муҳожирлар орасида биринчи: Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилаётган ўзбеклар сони маълум бўлди
                    
                    Муҳожирлар орасида биринчи: Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилаётган ўзбеклар сони маълум бўлди