Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

2026 йилдан мигрантларга рус тили бўйича имтиҳон фақат компьютерда ўтказилади

A A A
2026 йилдан мигрантларга рус тили бўйича имтиҳон фақат компьютерда ўтказилади

2026 йил 1 январдан бошлаб чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун рус тили (чет тили сифатида), Россия тарихи ва Россия Федерацияси қонунчилиги асослари бўйича имтиҳон фақат компьютер шаклида ўтказилади. Бу ҳақда Рособрнадзор хабар берди.

Хабарга кўра, Россия Федерал тест маркази томонидан имтиҳонларни ўтказиш жараёнини тўлиқ автоматлаштирувчи "ЭкзаМ" дастурий мажмуасини ишлаб чиқилган.

"ЭкзаМ" дастурий мажмуасида барча босқичлар жорий этилган: – иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш ва видеоидентификатсиядан бошлаб, йўриқнома бериш, топшириқларни бажариш, натижаларни ҳисоблаш ҳамда сертификатларни расмийлаштириш ва беришгача. Иштирокчилар натижани атиги ўн сонияда билиб олиши, имтиҳонни муваффақиятли топширганларга эса сертификатлар ўша куннинг ўзида шакллантирилиб берилиши маълум қилинди.

“ЭкзаМ” ҳар қандай турдаги компьютер ускунасида ишлайди ва имтиҳон сессияларини, рўйхатдан ўтказишни, ҳисоботларни шакллантиришни ва кириш ҳуқуқини бошқаришни жонли режимда назорат қилиш имконини беради, дейилади хабарда.

Киритилди: 22:25 26.08.2025. Ўқилди: 2076 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!