2026 йилдан бошлаб Эстонияда фақат эстон тилини биладиган йигитлар муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.
Ohtuleht нашри хабар беришича, бунда инсонга оддий буйруқларни тушуниш ва ўрганиш имкониятини берувчи B1 тилни билиш даражаси назарда тутилган. Армия бу билан чақирилувчиларнинг тил тўсиғи туфайли энг оддий буйруқларни ҳам тушуна олмаслиги муаммосини ҳал қилиши керак, деб ҳисоблайди.
Газетанинг ёзишича, чақирилувчиларнинг қарийб бешдан бир қисми ҳарбий хизматга келганида ўқув машғулотларида қатнашиш ва хизмат вазифаларини бажариш учун давлат тилини етарли даражада билмайди. Шу боис Қуролли Кучлар ҳарбий тайёргарлик ҳисобига улар учун тил ўргатиш ишларини ташкил этишга мажбур.
Агар эстон тилини B1 даражасига эга бўлмаса, у 27 ёшга тўлгунга қадар захирага қўшилмайди, аммо муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчи бўлиб қолади, агар шахс бу даврда зарур тил кўникмаларига эга бўлса, ҳарбий хизматга чақирилади; бўлмаса, улар 28 ёшга тўлгандан кейин захирага ўтказилади.
Мудофаа кучлари томонидан таклиф қилинадиган тилларни ўргатиш тўхтатилади. 2019 йилдан бери Эстония Қуролли Кучлари давлат тилини билиши чекланган чақирилувчилар учун йилига тахминан 50 000 евро турадиган қўшимча дарсларни тақдим этмоқда.