Нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси асосида кадрлар тайёрлаш бўйича квота уларнинг рейтингдаги ўрнига мувофиқ ажратилади.
2025 йилдан бошлаб хусусий олийгоҳларга ҳам квота белгиланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “Таълим назорати” канали хабар берди.
Қайд этилишича, президентнинг 2023 йил 3 июлдаги ПҚ–200-сон тегишли қарорида ўзгартиришлар ҳақида сўз юритилган.
Унга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб:
нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси асосида кадрлар тайёрлаш бўйича квота уларнинг рейтингдаги ўрнига мувофиқ ажратилади;
олий таълим ташкилотларининг таълим соҳалари кесимидаги рейтингини юритиш йўлга қўйилади.