Бу йил камида ўзбекистонлик 500 нафар мансабдор шахс коррупцияга мойиллиги бўйича тестдан ўтади. Текширув Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилади.
Бу ҳозирда жамоатчилик муҳокамасидан ўтаётган 2025 йилга мўлжалланган Давлат дастурида назарда тутилган.
Унда коррупцияга қарши курашиш бўйича бошқа чора-тадбирлар қаторида давлат хизматчилари ўртасида “қадриятлар тизими”ни шакллантириш, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштирокини янада кенгайтириш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов давлат хизматчиларининг коррупцияга мойиллигини текшириш амалиёти жорий этилганини маълум қилди. Унга кўра, бу ноқонуний равишда бойиб кетган ёки шу мақсадда давлат хизматига кирган мансабдор шахсларни аниқлаш, шунингдек, давлат органларига ҳалол кадрларни танлаш имконини беради.