Жаҳон статистикасига кўра, Ўзбекистон Марказий банки июнь ойида 9 тонна олтин харид қилиб, дунёдаги энг йирик харидорга айланди. Иккинчи ўринда Қозоғистон, у 7 тонна олтин сотиб олган. Чехия, Туркия ва Хитой банклари ҳар бири 2 тоннадан олтин харид қилиб, учинчи ўринни бўлишган.
2025 йил июн ойида жаҳон бўйича Марказий банклар жами 22 тонна олтин харид қилган.