АОКАда Судьялар олий кенгаши мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида судьялар корпусини шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, халқаро ҳамкорлик ва миллий тажрибалар ҳақида маълумот берилди:
⏺2024 йилнинг 18 сентябрь ҳолатига кўра, тизимда 1490 нафар судья фаолият юритаётган бўлиб, шундан 209 нафарини (ёки 14 фоизи) аёл судьялар ташкил этди. Аёлларнинг 24 нафари раҳбар лавозимларга тайинланган.
⏺Судьяларнинг 1309 нафари ёки 87,8 фоизи 50 ёшгача, 39 нафари 2,6 фоизи 60 ёшдан ошганлар ташкил этади.
⏺Фаолият кўрсатаётган судьяларнинг 511 нафари (ёки 34,4 фоизи) судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига, 923 нафари (ёки 61,9 фоизи) ўн йиллик муддатга, 54 нафари (ёки 3,6 фоизи) муддатсиз даврига тайинланган.
⏺Тизимда 25 нафар юридик фанлар номзоди илмий даражасига эга судьялар фаолият кўрсатади, 55 нафар судья давлат мукофотлари билан тақдирланган.
⏺Шунингдек, жорий йилда намунали фаолияти, ташаббускорлиги ва юқори рейтинг кўрсатгичларига эга 15 нафар судья Судьялар олий кенгаши қарори билан “Ибратли судья” мукофотига лойиқ кўрилди. Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тизимда узоқ йиллар самарали фаолият кўрсатган 32 нафар фахрийлар “Суд фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
⏺2024 йилнинг ўтган даврида 32 нафар судьянинг ваколат муддати илгари тугатилган. Уларнинг 13 нафари судьялик қасамёдини, 6 нафари Судьялар одоби кодекси талабларини бузгани, 13 нафари ўз аризасига кўра лавозимидан озод қилинди.