Америка Қўшма Штатлари фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига 30 кунлик муддатга визасиз кириш режимини жорий қилинади. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.
Мазкур тартиб 2025 йил 1 июндан бошланади.
Фармонда қайд этилишича, Ўзбекистон фуқароларига Америка Қўшма Штатлари ҳудудига кириш учун виза талабларини енгиллаштириш юзасидан музокаралар бошлаш ва якуни бўйича таклиф киритиш белгиланди.