Ўтган йилнинг ёзи Францияда саккизинчи энг иссиқ ёз сифатида қайд этилди. 2024 йилда Францияда жазирама иссиқ туфайли 3711 киши ҳалок бўлди, деб ёзади Anadolu.
Франция соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, ўтган йили ҳаддан ташқари иссиқликдан вафот этганларнинг тўртдан уч қисми 75 ёшдан ошган одамлардир.
17 000 дан ортиқ одамга иссиқлик билан боғлиқ бўлган иситма, сувсизланиш ва гипонатремия каби шикоятлар бўйича шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилган ва 10 000 дан ортиқ одам касалхонага ётқизилган.
2024 йилнинг ёзи Францияда саккизинчи энг иссиқ ёз сифатида қайд этилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европада ҳар йили 175 000 дан ортиқ одам жазирама туфайли ҳалок бўлишини маълум қилди.