Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

2024 йилда NATO'нинг Украинага кўрсатган ёрдами қанча?

2024 йилда NATO'нинг Украинага кўрсатган ёрдами қанча?

NATO Бош котиби Марк Рютте алянс аъзолари 2024 йилда Украинага хавфсизлик соҳасига 50 миллиард евродан ортиқ ёрдам берганини тасдиқлади. Бу ҳақда Шимолий Атлантика алянсининг матбуот котиби вазифасини вақтинча бажараётган Элисон Харт хабар берди.

Хартнинг қўшимча қилишича, Украинанинг NATO'даги ҳамкорлари июл ойида Вашингтонда бўлиб ўтган альянс саммитида олган мажбуриятларини ортиғи билан бажартшган. Ўшанда улар 2024 йилда Украинага камида 40 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам беришни ваъда қилган эдилар.

NATO Бош котиби маълумотларига кўра, якуний сумманинг ярмидан кўпи Европа иттифоқчилари ва Канада томонидан ажратилган.

13 феврал, пайшанба куни бўлиб ўтадиган алянс мудофаа вазирлари йиғилишидан олдин NATO'га аъзо давлатларга Украинага хавфсизлик соҳасида кўрсатилган ёрдам бўйича ҳисобот тақдим этилди.

Киритилди: 14:25 12.02.2025. Ўқилди: 851 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!