✅ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан жорий йилнинг февраль ойи тўлов рўйхатларига киритилган 3,9 млн нафар пенсия олувчилар учун талаб этилган маблағлар 5 февраль кунига қадар тижорат банкларига тўлиқ молиялаштирилиб берилди.
Ўз навбатида пенсия тўловларини нақд пулсиз шаклда олувчи 3 млн нафар (ёки жами олувчиларнинг 76 фоизи) фуқароларнинг банк карталарига маблағлар тўлиқ юклаб берилиши таъминланди.
➡️ Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ пенсия пулларини нақд шаклда олувчиларга жорий ой тўловлари тасдиқланган графикларга асосан Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан етказиб берилишини маълум қиламиз.