Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзбекинвест" ЭИСК" АЖ бош директорнинг биринчи ўринбосари Рустам Холиқов маълум қилди.
Август ойида «Ahbor-Reyting» агентлиги “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компаниясига миллий даражаси бўйича «uzА++» барқарор прогноз тўлов қобилияти рейтингини берди.
Кам таъминланган оилалардан бўлган 600 нафардан зиёд фуқаро суғурта агенти сифатида иш билан таъминланди.
2023 йилнинг 6 ойи давомида суғурта агентлари томонидан 16,7 миллиард сўмлик полислар сотилган.
Жисмоний шахсларни суғурта қилиш сегментида мукофотларнинг хажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 баравар кўпайиб, 41 миллиард сўмни ташкил этди, 467 мингдан ортиқ шартнома тузилди.