Бугун 18 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

2023 йилда республикадаги миллий маданий марказлар томонидан 15000 тадан ортиқ тадбир ўтказилди

A A A
2023 йилда республикадаги миллий маданий марказлар томонидан 15000 тадан ортиқ тадбир ўтказилди

2023 йилда республикадаги миллий маданий марказлар томонидан 15000 тадан ортиқ тадбир ўтказилди.

АОКАда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида 2023 йилдаги фаолияти таҳлили юзасидан маълумот берилди:

Қайд этилишича, 2023 йилда янги 3 та миллий маданий марказ ташкил этилди. Миллий маданий марказларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун давлат бюджетидан 20 млрд. сўмга яқин маблағ ажратиш белгиланган.

Бугунги кунда Қўмита мамлакатдаги 156 та миллий маданий марказ, 38 та дўстлик жамияти ва хориждаги 98 та ватандошлар жамияти билан ҳамкорлик қилмоқда.

Чет элдаги ҳамкор ташкилотлар билан икки томонлама алоқаларни ривожлантириш бўйича 5 та англашув меморандуми ва коммюнике имзоланди. Йўналиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 5 та фармойиш лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

2023 йилда жамиятда миллатлараро тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш, хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш ва хориждаги ватандошларни қўллаб-қувватлашга қаратилган 1 та қонун, 2 та Президент қарори, 18 та ҳукумат қарори ва фармойиши лойиҳалари тайёрланган.

Киритилди: 16:17 28.02.2024. Ўқилди: 3141 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!