Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда МИБ ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпулатов маълум қилди.
Амалда умумий ундирув кўрсаткичи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,4 трлн. сўмга (35%) ўсди.
Бюронинг ахборот технологиялари ёрдамида масофавий ишлайдиган 15 та туманлараро бўлимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилмасдан ва фуқароларнинг мол-мулкларига дахл қилмаган ҳолда, 766,4 млрд. сўмлик 2 млн.та ҳужжатнинг ижроси таъминланди.
Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган – “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан боғлиқ жамғармаларига 936,4 млрд. сўм ёки ўтган мос даврга нисбатан 357,8 млрд. сўм (62 %) кўп маблағ йўналтирилди.
Моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига жами 2 трлн. сўм алимент пуллари ундирилиб, бу кўрсатгич ҳам олдинги даврга нисбатан 664,6 млрд. (49 %) сўмга ошганлигини кўрсатмоқда.