✅ Турли сабабларга кўра умумий ўрта таълимни якунлай олмаган фуқароларнинг экстернат тартибида якуний давлат аттестациясидан ўтказилишидан хабарингиз бор.
🖥 Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарорига мувофиқ, экстернат тартибида имтиҳон олиш учун аризалар қабул қилиш давлат хизмати шаклида амалга оширииб, аризалар ҳар йили 1 мартдан 1 майга қадар (шу куни ҳам) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (мй.гов.уз) орқали қабул қилинади.
❗️Мазкур давлат хизмати бепул амалга оширилади.
➖ Бу муҳим! Фуқаролар айнан таълим олган мактаб жойлашган ҳудудга эмас, ҳозирда доимий (ёки вақтинчалик) яшаётган ҳудуддаги экстернат мактабга онлайн ариза юборишлари ҳам мумкин.
Бунинг учун мактаб ёки ҳудудий бўлимларга бориш шарт эмас.