2021 йилдан буён Христиан-Демократик иттифоқ раиси, Германия канцлери Фридрих Мерц интернетдаги ҳақоратлар юзасидан жами 4999 та шикоят юборган.
Бу ҳақда Welt am Sonntag газетаси ўзи қўлга киритган ҳужжатлар, жумладан, шикоятлар, адвокатларнинг хатлари ва тергов материалларига таяниб хабар берди.
Газетанинг қайд этишича, Мерц “Федератив республика тарихидаги энг нозик сиёсатчилардан бири”. Немис мухолифатининг етакчиси сифатида ҳам у ҳақоратлар юзасидан юзлаб шикоятлар билан мурожаат қилган. Аниқроғи, айримлар уни “кичкина нацист” ва “ифлос ичкиликбоз” деб атаганидан кейин улар ҳуқуқ-тартибот идораларига юборилган. Баъзи ҳолларда, ҳатто Мерцни қоралаганларнинг уйларида тинтувлар ўтказилди ва бир ҳолатда суд бу тинтувларни ноқонуний деб топди.
Welt am Sonntag нашрига кўра, ногирон кекса аёл Мерцни “кичик нацист” деб атаган. Полиция келганида, у дарҳол тан олди. Бироқ шифокорлар ва тиббиёт ходимлари билан боғланиши керак бўлган уяли телефонини олиб қўйишди. Аёл, шунингдек, яҳудий илдизларига эга эканлигини ва Мерцни "янги фашизм" тарафдори деб ҳисоблаган.