Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

2020 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши имоми аниқланди

A A A
2020 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши имоми аниқланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўтказган сўровга кўра, 2020 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши имоми дея Андижон вилояти Балиқчи туманидаги «Оққўрғон» жоме масжиди имом-хатиби Рустамжон Ҳамидов эътироф этилди.

2-ўрин Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги «Имом Термизий» жоме масжиди имом-хатиби Исҳоқжон Бегматов, 3-ўрин Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги «Қўчқор ота» жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммаджон Солиевга насиб этди.

Нукус шаҳридаги «Имом Эшон Муҳаммад» жоме масжиди «Энг обод масжид» деб топилди. Бу йўналишда 2-ўринни Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги «Охун бобо» жоме масжиди, 3-ўринни Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги «Рамазон қори» жоме масжиди қўлга киритди.
 

Киритилди: 14:30 11.03.2021. Ўқилди: 3966 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!