Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

2020 йилда россиялик миллиардерлар қанча бойликларидан айрилишди?

2020 йилда россиялик миллиардерлар қанча бойликларидан айрилишди?

Россиялик миллиардерларнинг 2020 йил бошидан бери умумий бойлиги 27,64 млрд долларга камайди. Россиянинг энг бой одамлари орасида “Лукойл” компанияси эгаларидан бири бўлган Вагит Алекперов энг кўп йўқотишга учраган.   

Bloomberg Billionaires Index рейтингига кўра, ҳозирда энг бой россиялик  Владимир Потанин бўлиб қолмоқда. “Норникель”нинг асосий эгаларидан бири бўлган Потаниннинг бойлиги жорий йилда 3,25 млрд долларга камайган ва ҳозирда 24,8 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Рейтингда 2-ўринни НЛМК’нинг асосий акциядори Владимир Лисин эгаллаган. У 2020 йилда 456 миллион доллар йўқотган ва ҳозирда бойлиги 20,9 млрд долларга баҳоланмоқда. 3-ўринни “Северсталь”нинг асосий эгаси Алексей Мордашов эгаллаган. Унинг бойлиги йил бошидан 1,21 млрд долларга қисқариб, ҳозирда 18,7 млрд долларни ташкил қилмоқда. 4-ўринни 19,3 млрд доллар билан “Новатэк” эгаси Леонид Михельсон эгалламоқда. Тадбиркорнинг бойлиги йил бошидан бери 5,25 млрд долларга қисқарган.

5-ўринни Алишер Усмонов 18,3 млрд доллар билан эгаллаган. Таъкидлаб ўтиш жоиз, Усмоновнинг бойлиги йил бошидан 1,62 млрд долларга кўпайган ва у рейтингнинг юқори ўнталигига кирувчи миллиардерлар орасида капитали кўпайган ягона киши бўлди.

Россиялик миллиардерлар рейтингида 6-ўринни Роман Абрамович 15,5 млрд доллар билан эгаллаган. Абрамовичнинг бойлиги 841 млн долларга камайган. 7- ва 8-ўринни Андрей Мельниченко ва Виктор Вексельберг бўлишмоқда: улардан ҳар бирининг бойлиги 14,4 млрд долларга баҳоланган. 

Вагит Алекперов 9-ўринни эгаллаган, унинг бойлиги йил бошидан 8,5 млрд долларга қисқариб, ҳозирда 13,8 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Рейтингнинг юқори ўнталигини “Альфа-групп” асосчиси Михаил Фридман 13,4 млрд доллар билан якунламоқда. Унинг бойлиги бир йил ичида 422 млн долларга қисқарган.  

Киритилди: 07:15 03.11.2020. Ўқилди: 2317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!