Бугун 25 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

2018 йилдан буён 400 нафардан зиёд ўзбекистонлик тиббиёт ходимларига ҳужум уюштирган

2018 йилдан буён 400 нафардан зиёд ўзбекистонлик тиббиёт ходимларига ҳужум уюштирган

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 4 октябрь куни хизмат вазифасини бажариб турган тиббиёт ходимларига нисбатан тажовуз қилиш, уларга бу жараёнда тан жароҳати етказиш учун жавобгарлик чораларини кучайтиришни кўзда тутувчи «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2018−2019 йилларда 400 дан зиёд ҳолатда тиббиёт ходимларига куч ишлатилди, тан жароҳатлари етказилди.

«Бугунги кундаги ҳақиқий ҳолат эса бундан ҳам аянчли аҳволга келиб қолган. Вазият шу даражага бориб етдики, тиббиёт муассасаларида, айниқса, шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимида бу каби ҳолатлар кунда-кунора учраб турмоқда

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан бундай тажовузларни содир этган шахсларга нисбатан 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазосини қўллаш мумкин бўлади.

.Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан бундай тажовузларни содир этган шахсларга нисбатан уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазосини қўллаш мумкин бўлади. Ўйлаймизки, бу ҳозирда қарийб ҳар куни содир бўладиган ҳодисага айланиб улгурган тажовузларнинг олдини олишда катта профилактик таъсир кучга эга бўлади.

Зеро, шифокор ҳеч қачон беморга ёмон бўлишини истаб ҳаракат қилмайди, у ҳамиша инсонга яхшилик қилишга интилади, кўмакка муҳтож беморга шифо бахш этиш, фавқулодда ҳолатларда инсон ҳаёти ва саломатлигини асраш учун бор куч-салоҳиятини бахш этади», — дейилади хабарда.

Киритилди: 18:35 06.10.2019. Ўқилди: 1980 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!