Бугун 30 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

200 минг мусулмон Қадр кечасини Ал-Ақсо масжидида намоз ўқиб ўтказди

200 минг мусулмон Қадр кечасини Ал-Ақсо масжидида намоз ўқиб ўтказди

Исломнинг учинчи зиёратгоҳи, босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида 200 минг мусулмон Қадр кечасида намоз ўқиш учун йиғилди.

Қуддус исломий вақфлар идораси маълумотларига кўра, бу йил Қадр кечаси Рамазон ойининг 27-куни, яъни 5 апрелдан 6 апрелга ўтар кечасига тўғри келди.

Бу мусулмон тақвимидаги муборак кечалардан бири, шунинг учун уни ибодатлар билан нишонлаш одат тусига киради. Мусулмонлар бу муборак кечада ўқиладиган ибодат минг ойлик намозга тенг, деб ҳисоблашади.

Минглаб фаластинлик оилалар тўғридан-тўғри полга дастурхон ёйиб ифторлик қилишди. Кўпчилик Ислом зиёратгоҳи ҳовлисида чодирлар ўрнатган.

Қадр кечаси муносабати билан бутун мамлакатдан Шарқий Қуддусга Исроилнинг минглаб Фаластинлик фуқароларини олиб кетаётган юзлаб автобуслар етиб келди.

Исроил ҳарбийлари шаҳарда қаттиқ хавфсизлик чораларини кўрган ва ҳеч қандай ҳодиса қайд этилмаган.

Исроил полицияси аввалроқ Рамазон ойининг охирги жума куни босиб олинган Шарқий Қуддусга 3600 полициячи юборилиши ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 20:18 06.04.2024. Ўқилди: 838 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!