Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

+20. Юртимизда коронавирусга чалинганлар сони яна ошди

+20. Юртимизда коронавирусга чалинганлар сони яна ошди

?2020 йил 29 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3488 (+20) нафарни ташкил этмоқда.

? Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасидан аниқланган. Шунингдек, шу йилнинг 25 майида Россия, 26 майда эса Қозоғистондан Қўнғирот туманидаги чегара пости орқали мамлакатимиз худудига кириб келган 2 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида тасдиқланган. Коронавирус инфекцияси қайд этилиши  билан боғлиқ бўлган бугунги яна 14 ҳолат шу йилнинг 25 майида Екатеринбург -Тошкент йўналишидаги чартер рейс билан юртимиздаги Карантин марказига олиб келинган фуқаролар орасида аниқланди. 

?Айни пайтда юртимизда 2728 (+34) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. 

❗️Аввал хабар қилганимиздек, тузалганларнинг 5 нафари Қорақалпоғистон Республикаси, 7 нафари Самарқанд вилояти ҳамда 22 нафари Тошкент шаҳридан.

?Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 746 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Киритилди: 23:01 29.05.2020. Ўқилди: 3173 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!