"Ҳукумат Аriston Thermo Group'нинг Россия томонидан миллийлаштирилиши масаласига ойдинлик киритишни сўрайди. Рим Италия бизнесини барча халқаро бозорларда ҳимоя қилишга тайёр", — дея изоҳ берди Италия Ташқи ишлар вазири Антонио Таяни.
Бир кун олдин Владимир Путин Италиянинг маиший техника ишлаб чиқарувчи Аriston компаниясининг Россиядаги шўба корхонасини Gazprom Homehold Systems'нинг “вақтинчалик бошқаруви”га ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.