Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Вашингтон ракеталарни етказиб берган. Украинанинг мақсади - Қрим

Вашингтон ракеталарни етказиб берган. Украинанинг мақсади - Қрим

АҚШнинг Украинага 61 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакети ҳалокат радиуси 300 километргача бўлган ATACMS ракеталарини ўз ичига олгани тасдиқланди.

Бундан ташқари, президент Байден Украинага шундай юзта ракетани март ойида, яъни Конгресс қароридан олдин юборгани маълум бўлди.

Апрель ойи ўрталарида Украина Қуролли кучлари Россиянинг Қримдаги Жанкой ҳарбий базасига аниқ зарбалар берган, натижада С-400 зенит-ракета комплекслари бўлинмаси ва бошқа ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситалари йўқ қилинган.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин украиналиклар АҚШдан 160 километрдан ошмайдиган масофага эга ATACMS ракеталарини олишган, бу уларга Россия армияси томонидан назорат қилинадиган ҳудудларда чуқур жойлашган ҳаво базалари ва ҳаво мудофаа тизимларига зарба беришга имкон бермаган. Вақти-вақти билан Украина Қуролли Кучлари Украинанинг «Гром-2» оператив-тактик ракеталари билан ушбу объектларни нишонга олишга уриниб кўрди, бироқ уларнинг масофаси чегараланганлиги ёки Россиянинг электрон уруш тизимларига дош бера олмаслиги туфайли ҳалокатга учраган.

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, америкаликлар икки йиллик иккиланишдан сўнггина Украинани узоқ масофага учувчи ракеталар билан таъминлашга қарор қилишган ва бу урушда янги босқич бошланганидан далолат беради.

Негаки, ATACMS ёрдамида Украина энди Россиянинг мустаҳкамланган Қрим ҳудудини ўт ичида ушлаб туриши мумкин.

Маълумки, Қрим аннекция қилинганидан кейин Россия аэродромлар, ўқ-дорилар омборлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа базаларини қуриш учун миллиардлаб доллар сарфлаб, яриморолни мустаҳкам стратегик ҳарбий базага айлантирган.

Киритилди: 08:11 01.05.2024. Ўқилди: 3759 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!