Тошкент вилояти ИИББ ва ДХХ Оҳангарон шаҳри ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда яна бир шахс одам савдоси қурбони бўлишининг олди олинди, деб хабар бермоқда бошқарма ахборот хизмати.
Оҳангарон шаҳрида яшовчи Ҳ.Т. исмли аёл (2002 йилда туғилган) осон пул топиш мақсадида ўзига таниш бўлган З.О.ни (2004 йилда туғилган) алдаб, кўп даромад топишга ишонтирган. У қизни Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркиянинг Истанбул шаҳрига фоҳишалик учун жўнатаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланди. Маълум бўлишича, уни Истанбулда Туркия фуқаролари кутиб олиши зарур бўлган.
Ҳозирда ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодекси 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.