Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

20 йиллик танаффус: Тайсон қайтмоқда!

20 йиллик танаффус: Тайсон қайтмоқда!

Профессионал бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон қарийб 20 йиллик танаффусдан кейин 58 ёшида икки дақиқадан 8 раундга мўлжалланган жангга ҳозирлик кўрмоқда.

Жорий йил 20 июль куни "ютубчи" Жейк Полга қарши ўтадиган мазкур баҳс Тайсоннинг катта саҳнага қайтиши сифатида талқин қилинмоқда.

Бу фикрни Техас бокс комиссияси таъкидлаган.

Ушбу жанг АҚШнинг Арлингтон музофотидаги "AT&T” мажмуасида ташкил этилади.

"Netflix" телеканали орқали жонли эфирга узатиладиган жанг 27 ёшли Пол ва 58 ёшга тўладиган Тайсон ўртасидаги ёш фарқи туфайли кўргазмали тарзда уюштирилиши кутилганди. Кейинчалик томонлар келишувига кўра, баҳс тўлақонли профессионал бокс мусобақаси шаклида ўтказилиши белгиланди.

Киритилди: 16:51 02.05.2024. Ўқилди: 783 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!