Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

20 январь куни Тошкентнинг иккита туманида “свет” вақтинча ўчирилади

20 январь куни Тошкентнинг иккита туманида “свет” вақтинча ўчирилади

Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Чилонзор туманларида 20 январь куни электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бунга мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш сабаб бўлади. Қуйидаги ҳудудларда “свет” ўчирилади:

  • Яшнобод тумани: “Жарқўрғон”, “Мухтор Ашрафий”, “Янги давр” ҳамда “Бунёдкор” МФЙларнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 13:00 гача;
  • Чилонзор тумани: “Дўмбиробод”, “Боғзор”, “Ботирма” ҳамда “Тирсакобод” МФЙларнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача.

Таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.

Киритилди: 23:09 19.01.2025. Ўқилди: 551 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!