«Тошкент-АЭРО» ИБК тезкор тузилмалари томонидан қиймати 2 млрд. сўмдан зиёд косметика воситаларининг ички ҳудуддаги ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Жорий йилнинг 14-январь куни «Тошкент-АЭРО» ИБК Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган, фойдаланиш учун яроқсиз бўлган парфюмерия ва косметика воситаларининг реализациясига қарши кураш борaсида пойтахтимизнинг Яшнобод туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида Фарғона йўли 3-тор кўчасида жойлашган омборхона унинг мудири иштирокида кўздан кечирилганда, тахминий қиймати 2 млрд. 150 млн. сўмлик жами 598 турдаги 29 минг 253 дона парфюмерия ва косметика воситалари сақланиб келинаётгани фош этилди ва вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.