Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

"1хBet"га берилган шахс жиноят содир этди

"1хBet"га берилган шахс жиноят содир этди

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида яшовчи фуқаро Т.Н., туман ИИБга мурожаат қилиб, аризасида телеграм мессенжеридаги "Нукус OLX базар" номли гуруҳда ўзини "Дилшодбек" деб таништирган фойдаланувчи унга онлайн кредит расмийлаштириб беришини айтиб, ишончига кирганлиги ва ҳақиқатдан ҳам 9.500.000 сўм миқдорда кредит расмийлаштириб, банк картасига мобил илова орқали олганлиги, аммо ушбу пулларни бироз вақтдан сўнг номаълум тарзда ечиб олинганлигини маълум қилиб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу хатти-ҳаракатларни содир этган шахс Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида яшовчи "1хbet", "Linebet" ва "Mostbet" каби таъқиқланган онлайн таваккалчиликка асосланган ўйинлар ҳисоб рақамларини тўлдириш билан шуғулланувчи, олий ўқув юрти 1 босқич талабаси, 1998 й.т., Ж.Т. эканлиги аниқланган.

Ж.Т.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:47 06.12.2022. Ўқилди: 1690 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!