Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навбаҳор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро У.А. “Сарбозор” МФЙ ҳудудидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига тўғридан-тўғри ўзбошимчалик билан уланиб, 183,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Бекобод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “R.X.” оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини бошқариб келган М.Р. тижорат мақсадида табиий газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 107,3 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.