Бугун 13 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

18 ёшли талаба “Open budget”даги лойиҳа учун овоз йиғиб беришни айтиб фуқаронинг 37 млн сўм пулларини ўзлаштирди

A A A
18 ёшли талаба “Open budget”даги лойиҳа учун овоз йиғиб беришни айтиб фуқаронинг 37 млн сўм пулларини ўзлаштирди

ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик марказининг хабар беришича, Фарғона вилояти, Қува туманида яшовчи 26 ёшли фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, номаълум шахс “Телеграм” орқали боғланиб, “Openbudget” лойиҳасида 4 мингта овоз йиғиб бераман деб алдаганини ва пулларини ўзлаштириб кетганини маълум қилган.

Тезкор-қидирув натижасида, ушбу жиноятни Термиз туманида яшовчи 18 ёшли талаба содир этгани ва у жабрланувчининг ишончига кириб, сўнг унинг банк картасидан 37 млн сўм ечиб олгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан талабага нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қонунга мувофиқ, бундай жиноий ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Киритилди: 18:53 14.06.2023. Ўқилди: 1381 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!