Бугун 29 май, 2022 йил, якшанба

O'ZB

18 май куни Ўзбекистондаги барча музейларда «Очиқ эшиклар куни» ўтказилади

18 май куни Ўзбекистондаги барча музейларда «Очиқ эшиклар куни» ўтказилади

18 май куни юртимиз бўйлаб барча музейларда Халқаро музейлар куни кенг нишонланади, барча музейларда «Очиқ эшиклар куни» ўтказилади, байрам дастурлари ва янги кўргазмалар намойиш этилади. Бу кунда барча музейлар ташриф буюрувчилар учун бепул хизмат кўрсатади.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳинур Имомова маълум қилди.

Бугунги кунда Республика бўйича жами 124 та музей ва унинг филиаллари фаолият юритиб келмоқда, шундан, 49 таси асосий музейлар, 75 таси филиаллардир. Музейларнинг 7 таси музей-қўриқхоналар ҳисобланади.

Моҳинур Имомованинг таъкидлашича, сўнгги 4 йил давомида республика бўйича 11 та янги музейлар ташкил этилди. Республика музейлари фондларида жами 2 553 056 та музей ашёлари ва коллекциялари мавжуд бўлиб, шундан 1 928 012 та асосий фондда, 625 044 та илмий-ёрдамчи фонддаги музей ашёлари ва коллекциялари ҳисобланади. Музейларда сақланаётган экспонатларнинг 112 мингтаси нафақат мамлакатимиз, балки жаҳон миқёсида ноёб ҳисобланади.

Шунингдек, Ўзбекистон музейлари ягона портали яратилиб, ҳозирги вақтда 26 та музей тўғрисида маълумотлар киритилди. Айни пайтда 12 та музейларнинг маълумотлар базаси шакллантирилмоқда. Жорий йилнинг якунига қадар 12 та музей маълумотлари ягона порталга киритилиши режалаштирилган.

Тошкент шаҳрида жойлашган музейларни roundme.com платформаси учун энг замонавий IT технологияларидан фойдаланган ҳолда, сифат кўрсаткичнинг янги стандарти – 12 К ўлчамида 3D форматда тасвирга олиш (“Виртуал музей” лойиҳаси) ишлари олиб борилди. 40 та музейларда тасвирга олиш ишлари олиб борилди ҳамда дунёнинг энг катта платформаси бўлган roundme.com, шунингдек, uzbekistan360.uz ҳамда vrmuseum.uz (TasIX) га жойлаштирилди.

2022 йилдан бошлаб республика музейларида ташкил этиладиган кўргазмалар, кўчма кўргазмалар, маданий-маърифий тадбирлар, форумлар, конференция ва семинарлар бўйича календарь режаларини тасдиқлаш амалиёти жорий этилди. Шунингдек, музейлар фаолиятини баҳолаш тизими йўлга қўйилди

Киритилди: 09:15 14.05.2022. Ўқилди: 901 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!