Бугун 23 сентябрь, 2020 йил, чоршанба

O'ZB

+18. Туғруқ столида ётган аёл фонида суратга тушган шифокорлар ёдингиздами? (ФОТО)

+18. Туғруқ столида ётган аёл фонида суратга тушган шифокорлар ёдингиздами? (ФОТО)

Айрим телеграм каналларда туғуруқ столида ётган аёл фонида суратга тушган тиббиёт ходимларининг фотосурати тарқатилди. Ижтимоий тармоқларда ушбу сурат Самарқанд шаҳридаги 3-туғуруқ мажмуасида туширилгани маълум қилинди.

Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ишчи гуруҳи ушбу маълумотни ўрганиб, уни ёлғон эканлигини аниқлади.

Ҳозирги ахборот технологиялари ривожланган даврда ҳар қандай маълумотнинг дастлабки манбасини аниқлаш мураккаб иш эмас. Аҳамиятлиси, ушбу суратдаги шифокорлар Самарқанд шаҳридаги 3-туғуруқ мажмуасида фаолият олиб боришмайди.

Аниқланишича, дастлаб ушбу сурат 2020 йил 4 август куни Озарбайжон республикасида истиқомат қилувчи твиттер фойдаланувчисининг аккаунтида пайдо бўлган.

+18. Ҳомиладор аёл фонида суратга тушган шифокорлар ёдингиздами? (ФОТО)

"Бироқ кўпроқ обуначиларни канали ёки саҳифасига жалб этиш, машҳурликка эришиш илинжида бўлган айрим «блогер» юртдошларимиз афсуски буни ўз каналларига жойлаб, ёлғон маълумот тарқатишди.

Ҳурматли "блогер"лар халқимизда "ёлғоннинг умри қисқа бўлади" деган нақл бор. Сиз тарқатган ёлғон маълумотларнинг ҳам умри қисқалигини, ёлғон маълумот тарқатганлик учун жавобгарлик борлигини унутманг", деб ёзади Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ўз баёнотида.

Киритилди: 21:04 10.08.2020. Ўқилди: 21187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!