17 октябрь оқшомида осмонда биринчи кузги супер Ой кўриниш беради.
Бу йилнинг учинчи супер Ойи бўлиб, у сайёрамиздан 357 364 километр узоқликда бўлади ва у одатдаги тўлин Ойдан 30 фоиз ёрқинроқ ва деярли 15 фоиз каттароқ кўринади.
Қуёш ботгандан кейин супер Ойни кузатиш учун энг қулай вақт ҳисобланади. Ойнинг кўтарилиши пайтида, Ой иккита ёрқин сайёра ўртасида – Сатурндан ўнгда, Юпитердан чапда жойлашган бўлади.