Бугун 5 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

17 май санасида содир бўлган муҳим тарихий воқеалар

A A A
17 май санасида содир бўлган муҳим тарихий воқеалар

1215 йил— Британия баронлари қирол Жон Лаклендга қарши қўзғолон пайтида Лондонни эгаллаб олишган;

1497 йил— Васко да Гама Ҳиндистон соҳилларига етиб борган;

1718 йил— инглиз адвокати Жеймс Пакл дунёдаги биринчи пулемёт (Пакл қуроли)ни патентлаган;

1787 йил —кучли шамол туфайли қуллар Африкадан Кубага eтказилаётган "Sisters" инглиз кемаси ағдарилиб кетган, 300 га яқин одам ҳалок бўлган;

1792 йил— Уолл-стрит— Нью-Йорк фонд биржасига асос солинган;

1808 - император Наполеон И католик черкови раҳбари дунёвий ҳокимиятдан маҳрум бўлганлиги ва Рим ва Папанинг барча мол-мулки Франция империясига қўшилганлиги тўғрисида фармон чиқарди.

1814 йил— янги мустақил Норвегияда биринчи конституция қабул қилинган;

1848 йил— Австрия императори Фердинанд I инқилобдан яширинган ҳолда Венадан Инсбрукка қочиб кетган;

1849 йил— Сент-Луиснинг (Миссури, АҚШ) 15 та блок ва доклари ёнғин натижасида йўқ қилинган;

1865 йил— Халқаро электралоқа иттифоқига асос солинган;

1877 йил— Дунёдаги биринчи телефон коммутатори Бостон офисида ўрнатилган;

1885 йил —Германия Шимолий Янги Гвинеяни босиб олган;

1900 йил —Иккинчи Бур уруши: Буюк Британия қўшинлари томонидан Мафекинг қамали;

1928 йил— IX ёзги Олимпия ўйинлари очилган; Мусобақалар Нидерландиянинг пойтахти Амстердамда 1928 йил 17 майдан 12 августгача бўлиб ўтган;

1939 йил —Англия қироли Жорж VI ва қиролича Елизавета Квебекка келишган; Биринчи марта ҳукмронлик қилаётган монарх Канадага ташриф буюрган;

1940 йил — фашист қўшинлари Бельгия пойтахти Брюсселни эгаллаб олишган:

1944 йил — Қрим АССРнинг тугатилиши. Бир кечада, 18 май куни Қримдан 200 мингга яқин қрим татарлари Марказий Осиё, Урал ва Юқори Волга минтақаларида жойлашиш учун олиб кетилган;

1954 йил —АҚШ Олий суди мактабларда ирқий ажратишни ноқонуний деб топган;

1983 йил —Исроил ва Ливан ўртасида тинчлик шартномаси имзоланган;

1987 йил — Эрон-Ироқ уруши: Форс кўрфазидаги «Старк» фрекатига оид воқеа юз берган. 37 америкалик ўлдирилган. АҚШ ва Ироқ бу воқеани хато оқибати деб тан олишган;

1996 йил— Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни эълон қилинган;

2006 йил— Саудия Арабистони ҳамда Кувайт давлатларида И.Каримовнинг «Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди» асрининг араб тилидаги нашри тақдимоти бўлиб ўтган;

2006 йил—Халқаро ахборот жамияти куни биринчи марта нишонланган.

Киритилди: 22:33 17.05.2021. Ўқилди: 4666 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!