Бразилия ҳаваскор футболида фожиа юз берди.
20minutos нашри хабарига кўра, Амазонас штатидан келган жамоанинг 16 ёшли дарвозабони Эдсон Лопес Гама машғулот вақтида пенальтини кўкраги билан қайтарганидан сўнг вафот этган.
Йигит тўпдан стернум ва диафрагма ўртасидаги ҳудудга кучли тўғридан-тўғри зарба олди. Шу заҳотиёқ у оғриқдан ерга йиқилди ва 11 соатлик йўл наридаги Мауэс шаҳар касалхонасига олиб борилиши керак эди.
Юраги билан боғлиқ муаммоси бўлмаган Лопес Гама охир-оқибат 5 январь куни шифохонада вафот этди.