Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

(16+) Камёб хасталикка чалинган болага “илон” деб лақаб қўйишди (фото)

(16+) Камёб хасталикка чалинган болага “илон” деб лақаб қўйишди (фото)

Ҳиндистоннинг Орисса штатида яшовчи ўн яшар болага кам учрайдиган касаллик туфайли илон деб лақаб қўйишди.

Жаганнатнинг бутун танаси пўст ташлаётган илонникига ўхшаш қўпол ва қуруқ тери билан қопланган. Ушбу даволаб бўлмайдиган касалликнинг сабаби Ламелляр ихтиоз хасталигидир. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, бола ҳар соатда чўмилиши ва кунига бир неча марта терисини крем ​​билан намлаши керак, дейди “zakon.kz”.

Терисининг ғайритабиий қуруқлиги туфайли Жаганнат ҳаракатланишга қийналади. Унинг отаси Прабакар Прадан гуруч даласида ишлайди ва даволаниш учун пул тўлай олмайди.

“Ўғлимга ёрдам берадиган пулим йўқлиги сабабли юрагим эзилиб кетади. У ҳар куни бу лаънати касалликдан азият чекади”, дейди ота.

Ламелляр ихтиоз жуда кам учрайдиган туғма тери касаллиги бўлиб, 600 минг кишидан бирида учрайди. Ушбу касалликни даволаб бўлмайди, аммо дори-дармон ва намлантирувчи кремлар ёрдамида аломатларни енгиллаштириш мумкин.

Киритилди: 22:30 16.01.2020. Ўқилди: 5594 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!